date

Тошкентда наркограффитиларни чизиш билан шуғулланган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бинолар деворига наркограффитиларни чизиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИО ФМБга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда сотиш ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, уларни турли хил сайтлар орқали реклама қилаётган шахсларни аниқлашга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилган.

Тадбирлар давомида “Ҳасанбой” маҳалласининг профилактика инспектори Тикланиш кўчасида жойлашган бинонинг деворига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи наркограффитиларни чизаётган номаълум шахсни аниқлаб, қўлга олган. Аниқланишича, наркограффист 25 ёшли Ахтам Р. бўлиб чиққан. Ундан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ қутиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда наркограффитиларни чизиш билан шуғулланган шахс ушланди