date
views 174

Алимент - фарзанд олдидаги мажбуриятдир

Алимент - фарзанд олдидаги мажбуриятдир
Жорий йилнинг май ойида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда оилаларни тиклаш ва қарздорларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси юзасидан хокимлик ва давлат органлари ўртасида Қўшма Фармойиш имзоланди.
Бу борада Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси худудий бўлимлари томонидан ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.
Мисол учун, Бахмал туман булимида Россия Федерацияда булган қарздор А.Товбоев билан бир неча бор телефон оркали профилактик сухбатлар натижасида ундирувчи Л.Усарова билан яраштирилган бўлса, Бюронинг Дўстлик туманида Маражаповлар оиласи тўғри тушунтиришлар натижасида яраштирилди.
         
Шунингдек, бюронинг Ғаллаорол туман бўлимида қарздор С.Пардаев алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган бўлса, қарздор М.Муродов бир ойлик алимент қарздорлиги эвазига унга тегишли телевизори хатлаб олинди.
      
Бу борада ишлар давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент - фарзанд олдидаги мажбуриятдир