
Жорий йилнинг май ойида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда оилаларни тиклаш ва қарздорларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси юзасидан ҳокимлик ва давлат органлари ўртасида қўшма Фармойиш имзоланди.
Бу борада Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.
Мисол учун, Бахмал туман булимида Россия Федерациясида бўлган қарздор А.Товбоев билан бир неча бор телефон орқали профилактик суҳбатлар натижасида у ундирувчи Л.Усарова билан яраштирилган бўлса, Бюронинг Дўстлик туманида Маражаповлар оиласи тўғри тушунтиришлар натижасида яраштирилди.
Шунингдек, бюронинг Ғаллаорол туман бўлимида қарздор С.Пардаев алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган бўлса, қарздор М.Муродов бир ойлик алимент қарздорлиги эвазига унга тегишли телевизори хатлаб олинди.
Жумладан, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимида қарздор С.Хасановдан ундирувчи Ё.Сиддиқовага навбатдаги ой учун 1.000.000 сум алимент пуллари берилди.
Бу борада ишлар давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар