Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги дўконларнинг бирида аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди. Вилоят ИИБ ҳолат тафсилотларини очиқлади.
Унга кўра, ҳолат 17 май куни соат тахминан 11:00 ларда Шофиркон тумани “А.Навоий” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида содир бўлган. Т.Э. исмли эркак турмуш ўртоғи А.М. исмли аёл билан ўрталарида юзага келган келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, турмуш ўртоғини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.
Шунингдек, танасининг турли соҳаларига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати, ўша куннинг ўзида жабрланувчининг берган хабари асосида туман Ички ишлар бўлимида рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текширув давомида зўравонликка учраган жабрланувчи А.А. га 2019 йил 2 сентябрь кунидаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон қонун асосида "Ҳимоя ордери" расмийлаштирилиб берилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!