CАВОЛ:
Отам сийдик ушлай олмайди. Шунинг учун памперс тақиб юради. Эҳромда ҳам шундай юрса бўладими?
ЖАВОБ:
Агар зарурат бўлса, таглик(памперс) тақса бўлади. Фақат тагликнинг ҳозирги кунда турли шакллари чиқиб кетган. Ички кийимга ўхшаб тайёрлангани эмас, одатий тагликни тақиши мумкин. Чунки памперс одатда кийиладиган кийим ҳисобланмайди. Агар баданини бирор касаллик туфайли мато билан боғлаб олса, зарари йўқ. Чунки эҳромдаги эркак тикилмаган кийим кийишдан қайтарилмаган. Агар бирор узрсиз боғласа, макруҳ бўлади. (“Татархония”, “Бадоеъ”).
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар