12:36 / 27.05.2023
131

“Ўзгидромет” 28 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

“Ўзгидромет” 28 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

“Ўзгидромет” 28 май, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, чўл ҳудудларида 23-25 даражагача, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзгидромет” 28 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди
ePN