Тошкент вилоятида Spark билан тўқнашган “ВАЗ-2106” ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятида Spark билан тўқнашган “ВАЗ-2106” ағдарилиб кетди
Тошкент вилоятида Spark билан тўқнашган “ВАЗ-2106” ағдарилиб кетди
Фото: Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Тошкент вилояти Паркент туманида 27 май куни Spark билан тўқнашган “ВАЗ-2106” ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи К.М. ўз бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106”да Паркент—Янгибозор йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Бу вақтда чапга бурилиш мумкин бўлган жойдан бурилиб олаётган ҳайдовчи Р.Д. бошқарувидаги Spark билан тўқнашув содир қилган.

Тўқнашувдан сўнг “ВАЗ-2106” автоулови ағдарилиб кетган. Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “ВАЗ-2106”да бўлган 1989 ва 2000 йилда туғилган икки нафар йўловчига Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙҲХБ 4 нафар шахс вафот этгани ҳақидаги маълумотни рад этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар