date
views 185

Тошкентда тўй кортежидаги машиналар хавфли манёвр уюштирди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳридаги ерости йўлида тўй кортежидаги машиналар хавфли манёвр уюштирди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

26 май куни ижтимоий тармоқларда шаҳардаги ерости йўлларининг бирида тўй кортежидаги машиналар хавфли манёвр қилиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Тасвирларда машиналар бир-бирини қувиб ўтаётганини кўриш мумкин.


Мазкур видео ходимлар томонидан ўрганилиб, Lacetti ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган Ж.Р. ҳамда 4 та Mersedec-Benz ҳайдовчилари 2000 йилда туғилган Ж.Й., 1988 йилда туғилган Ш.Х., 1996 йилда туғилган Д.Қ. ва 1984 йилда туғилган А.Х.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тўй кортежидаги машиналар хавфли манёвр уюштирди