date
views 459

Китоб туманида фермернинг ғалла экилган майдонида ёнғин содир бўлди (видео)

Китоб туманида фермернинг ғалла экилган майдонида ёнғин содир бўлди (видео)

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги ғалла майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда тахминан 1 гектар ер майдонидаги ғалла ёнгани айтилмоқда.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1662793302666510336?s=20]

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, ёнғин кеча, 27 май куни Оёқчи қишлоғида содир бўлган.

27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига ‘Зарафшон’ МФЙ, Минжил қишлоғида жойлашган ‘Аёқчи’ фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган. Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган”, — дейилади расмийлар маълумотида.

Қўшимча қилинишича, маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар экин майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Китоб туманида фермернинг ғалла экилган майдонида ёнғин содир бўлди (видео)