16:51 / 29.05.2023
136

Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: “Дарё”

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида:

  • 2001 йилда туғилган С.Н. бошқарувида бўлган Malibu-2;
  • 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган BYD SONG;
  • 1986 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2105”;
  • 1988 йилда туғилган Б.З. бошқарувида бўлган Lacetti;
  • 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Nexia-3;
  • 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувида бўлган “ЗИЛ” иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ePN