23:29 / 29.05.2023
145

Амударёда 44 нафар ишчининг 246 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди

Амударёда 44 нафар ишчининг 246 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди
Юртимиз бўйлаб бўлиб ўтган умумхалқ референдумида қабул қилинган янги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидланган.
Айрим ҳолларда, ишчиларнинг ойлик маошини ололмай қолиш ҳолатлари учраб қолади. Шу пайтда, ходимлар томонидан ўз ҳуқуқларини талаб қилиб судга мурожаат қилади ва суд томонидан кўриб чиқилиб, ишчи фуқароларнинг даъвоси қаноатлантирилади. Лекин, унинг ижроси таъминланмаса, у бор ёғи бир бет қоғоз бўлиб қолади...
Айни мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Бюро органлари ваколатига киради ва Бюро томонидан бу каби ижро ҳужжатларнинг ижроси зудлик билан бажаришга киришилади.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг ижро варақасига асосан, карздор “Кипчоқ давлат ўрмон хўжалиги”дан ундирувчи ушбу корхонада ишловчи 44 нафар ишчининг фойдасига жами 246,7 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақиларини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро иши Бюронинг Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати келиб тушган куннинг ўзида қарздор тегишли тартибда огоҳлатирилиб ижро қилиш учун ихтиёрий муддат берилган ва тезкор тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Натижада, икки кун ичида, 44 фукаронинг 246 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақилари ундирилиб, уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилди ва ижро иши Ўзбекистан Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асос амалда ундирилиб тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият