06:00 / 31.05.2023
379

Термизда автосалон раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани маълум бўлди

Термизда автосалон раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани маълум бўлди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган автосалон раҳбарига жиноят иши қўзғатилган. У жуда кўп миқдордаги маблағларни талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Таъкидланишича, бу ҳақда интернетда хабар эълон қилингач, прокуратура муносабат билдирган.

Вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ‘Сурхондарё Автосаноат Агротехсервис’ МЧЖ раҳбари Ё.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ‘а’ банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида бир қатор шахслар, шу жумладан, ‘Сурхондарё автотеххизмат’ МЧЖ раҳбари Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ‘а’ банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, — дейилади вилоят прокуратураси ахборотида.

Қўшимча қилинишича, дастлабки терговда аниқланган зарарларни ундириш мақсадида, айбланувчи шахсларнинг номидаги мол-мулклари хатланган. Аммо “Сурхондарё автотеххизмат” МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар хатланмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда автосалон раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани маълум бўлди
ePN