date
views 526

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига 19729,4 гектар ер майдони ўтаётгани маълум бўлди.

Унга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19 729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 12 905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир. Мазкур ерлардан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан,

  • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
  • ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49 та);
  • деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
  • ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
  • аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
  • маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
  • каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?