date
views 477

Қашқадарёда қиз талашган йигит шеригини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда қиз талашган йигит шеригини пичоқлаб ўлдирди

Фото: Getty Images

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 29 май куни соат 10:00 ларда Китоб туманида содир бўлган.

20 ёшли йигит Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли йигитни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра икки йигит ўртасидаги жанжал уларнинг ёнида машина бошқариб кетаётган қиз туфайли келиб чиққан.

Оқибатда машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган йигит олд ўриндиқда ўтирган йигитни пичоқлаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қиз талашган йигит шеригини пичоқлаб ўлдирди