23:30 / 01.06.2023
98

Болалар ҳуқуқлари доимо эътиборда!

Болалар ҳуқуқлари доимо эътиборда!

Юртимизда болаларни жон дилидан яхши кўрмайдиган, уларни суйиб эркаламайдиган оила бўлмаса керак. Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда уларнинг ҳимоясига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгилаб қўйилган.

Болаларнинг ушбу кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги 14.989 тадан ортиқ алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Хусусан, 1.586 тадан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, вояга етмаганлар фойдасига 33,8 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиши таъминланган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг қарздор Р.Галяновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор Р.Галянов билан суҳбат ўтказилиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги 808-сонли Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиши натижасида ҳамда ундирувчи Д.Рахимованинг розилиги асосида 1 нафар фарзандини 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун ҳисобланган 75 млн. сўм алимент пули қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилди.

Шу билан бирга, бошқарманинг худудий бўлимлари томонидан 241 та дарз кетган оилалар яраштирилиб, фарзандлар ота-она қармоғига қайтарилган. Зотан, болалар – оиланинг қувончи, давлатимизнинг умиди ва келажагидир.

Азиз болажонларимизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этамиз. Фарзандларимизнинг кулгуси мусаффо осмонимизда баралла янграсин, беғубор ниятлари, албатта, ушалсин!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болалар ҳуқуқлари доимо эътиборда!