
Фото: ecogov
Табиат ресурслари вазирлигининг экологик назорат инспексияси ва туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро А.Т. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 2 дона лайлак ва 2 та лочин қуши болаларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Ноқонуний олиб келинган қуш болалари ёш ва қаровга муҳтож бўлганлиги, табиатда яшаб кета олмаслиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғига реабилитация учун белгиланган тартибда топширилди.
Бу каби ҳолатларда МЖтКнинг 92-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Бундай ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари - 3 300 000 сўм жаримага сабаб бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар