
Мажбурий ижро бюроси органлари тизимида фаол меҳнат қилиб, бугун орамизда бўлмаган марҳум ходимларнинг оиласи ва фарзандлари ҳолидан доимий равишда хабар олиб турилади.
Жумладан, 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари тизимида самарали меҳнат қилган 7 нафар марҳум ходимларнинг фарзандлари йўқланди.
Учрашув давомида, болажонларни байрам билан табриклаб, уларга оромгоҳга йўлланма, турли хил ақлни ривожлантиришга мўлжалланган ўйинчоқлар, шунингдек ширинликлар ҳамда рўзғор учун керакли маҳсулотлар тарқатилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Бюронинг барча туман(шаҳар) бўлимлари томонидан жойларда қидирувдаги қарздорларнинг фарзандлари ҳамда эҳтиёжманд алимент олувчи оила фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалари ҳамда пул маблағлари берилмоқда.
Тадбир вилоят бўйлаб давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар