Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз юқори қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. “Марказий студия” дастурида хабар берилишича, қизнинг ёнидан хат топилган.
Мазкур ҳолат 1 июнь куни соат 12:30 ларда Шароф Рашидов туманининг “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда содир бўлган. Воқеа гувоҳи бўлган аёлнинг сўзларига кўра, марҳума ўзини ташлашидан олдин ушбу уйлар атрофига бир неча маротаба келиб кетган.
“Соат 12:00 ларда бу қиз келиб, дом томонга кетди. Домимиз беш қўлдек кўриниб туради. Қараб ўтирган эдим: ўрангани учун тепадан катта бир қуш каби тез тушди. Ерга тарсиллаб тушганидан кейин бу одам эканини билдим. Мен қуш келяпти деб ўйлабман. Атрофдан шовқин эшитилди. Воқеа жойига югуриб бордим. Қўлини ушладим, кўзини кўрдим. Чўнтагида пуллари ва хати бор экан. Хатини олиб кетишди. Хатида “ўзим учун ўзим жавоб бераман”, деган сарлавҳалари бор экан. Шунингдек, “укамни яхши кўраман”, деган ёзувлар ҳам бор эди”, — дейди воқеа гувоҳи.«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди