Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолига мурожаат йўллади

Тошкентда 3 июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 4 июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:
- Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
- Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;
- Афросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
- Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади, дейилади пойтахт ҳокимлиги мурожаатида.
































Изоҳлар 0
…