Тошкентда “Жигули” Nexia-3 билан тўқнашиб, чуқурга тушиб кетди

Тошкентда “Жигули” Nexia-3 билан тўқнашиб, чуқурга тушиб кетди
Тошкентда “Жигули” Nexia-3 билан тўқнашиб, чуқурга тушиб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкентнинг Олмазор туманида “Жигули” Nexia-3 билан тўқнашиб, чуқурга тушиб кетди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 июнь куни соат 09:45 ларда Олмазор тумани КХАЙ кўчасида юз берган.

1995 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги “ВАЗ 2107” ва 1984 йилда туғилган Ш.Қ. бошқарувидаги Nexia-3 тўқнашган. Оқибатда “Жигули” қувурларни таъмирлаш учун ковланган чуқурга тушиб кетган. Ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар