Ижтимоий тармоқларда МY-5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ баёнот берди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади, дейилади хабарда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!