date
views 203

Ўзбекистон бўйича 6 июн куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон бўйича 6 июн куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 6 июн, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +36...+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, чўл ҳудудларда +28 даражагача, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бўйича 6 июн куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти