18:41 / 05.06.2023
201

Самарқандда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган тиктокерга чора кўрилди

Кадр: Telegram

Самарқандда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилиб, ҳолатни TikTok ижтимоий тармоғига жойлаган қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 4 июнь куни номаълум фуқаро транспорт воситасини бошқариш давомида қўл телефонидан фойдаланиб, ЙПХ ходимларига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатган. У ўзининг ҳуқуқбузарлик содир этаётганини айтиб, унга нисбатан чора кўришларига чорловчи видеолавҳани тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаган.

ГАИ акалар, бизни кўриб турибсизларми? Ушланглар мени, “01”ман, олти бокал пиво ичганман”, — дейди қоидабузар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида 1998 йилда туғилган фуқаро топилиб, содир этган ҳуқуқбузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ҳайдовчига нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

ЙПХ ходимлари ҳақида озгина нотўғри гапириб қўйгандим. Айбимга тўлиқ иқрорман. Ўзбошимчалик билан машинамнинг тўртта ойнасини “тонировка” қилдирган эдим. Айб ўзимдан ўтди, тан оламан. Бунинг учун барча ЙПХ ходимларидан, Самарқанд ички ишлар органларидан ва патрул ходимларидан узр сўрайман”, — дейди ҳайдовчи.

Аниқланишича, ушбу ҳайдовчи 2023 йил бошидан бери транспорт воситасини бошқариб 18 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган тиктокерга чора кўрилди
ePN