Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти олий мартабали меҳмонни кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади. Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар