Алимент бу – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади.
Алимент тўловлари, аввало, болаларнинг таълими, сифатли овқатланиши, руҳан соғлом ва баркамол улғайишига хизмат қилиши қонунда белгилаб қўйилган.
Лекин, шундай оталар борки, суд қарори билан белгиланган алимент тўловларини турли сабабларга кўра ёхуд собиқ турмуш ўртоғи билан келишмай, қасддан тўламай келади. Аммо, бундай ҳаракат яъни ҳаракатсизлик жавобгарликдан озод қилмайди...
Мисол учун, Бюронинг Тахиатош туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари буйича Нукус туманлараро судининг 26.06.2020 йил ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.У.дан ундирувчи Г.Оразымбетованинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун 1/3 миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан алимент нафақаси икки ойдан ортиқ вақт давомида тўланмаганлиги сабабли, бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий иш кўзғатилиб, судга юборилган ва суд томонидан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан кейин хулоса чиқарган қарздор ота томонидан алиментдан бўлган 37,7 млн. сўмлик қарздорлик тўлиқ тўланиб ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди