
АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда тадбиркорлар билан учрашувда ўз лавозимидан кетгандан кейин LinkedIn ижтимоий тармоғи орқали ўзига иш қидириб кўрмоқчи эканлиги ҳақида ҳазил қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
"7 ой ёки шунга яқин вақтдан кейин мен меҳнат биржасига бораман ва у ерда бўлишимдан хурсандман. Мен LinkedIn’дан фойдаланиб, бундан нима чиқишини кўрмоқчиман", деб айтди Обама.
2016 йил февралда Обама LinkedIn орқали ўзининг ҳаётидаги биринчи иши – музқаймоқ сотувчиси ёрдамчиси бўлиб ишлагани ҳақида сўзлаб берган. Обаманинг айтишича, у би ишдан "ўзига қимматли хулосалар" чиқарган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар