Тошкент шаҳри Бектемир туманида уйланишини айтиб, 4 нафар қизни 165 млн сўмга чув туширган йигитга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 4 нафар қизни 165 миллион сўмдан ортиқроқ маблағга чув туширган йигит айбига иқрор бўлмади. Лекин жабрланган қизларнинг барчаси йигит уларга уйланишни ваъда қилганини айтган. У ижтимоий тармоққа жойлаган эълонида уйланишини, келиннинг ёши аҳамиятсиз эканини ва маҳр учун уй ҳамда машина ҳам беришини айтган.
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилган шахс 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди