
Тошкентда 55 ёшли эркак кўп қаватли уй подъездида 7 ёшли қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, 7 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида вояга етмаган, 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар