19:30 / 09.06.2023
90

Электрон ишончномани масофадан бекор қилиш имкони яратилди

Электрон ишончномани масофадан бекор қилиш имкони яратилди
Фото: my.gov.uz

My.gov.uz порталида “Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга тақдим қилинган электрон ишончномани бекор қилиш” хизмати ишга туширилди.

Порталнинг расмий каналида маълум қилинишича, энди мулкдорлар автотранспорт бошқаруви учун расмийлаштирган электрон ишончномани масофадан туриб бекор қилиш имкониятига ҳам эга.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан олинган ишончноманинг серияси ва рақамини киритиш кифоя. Хизмат учун ҳақ олинмайди.

Бу хизмат орқали фақат my.gov.uz порталида расмийлаштирилган электрон ишончномаларни бекор қилиш мумкин. Нотариусда расмийлаштирилган ишончномаларни муддатидан олдин бекор қилиш учун нотариал идорага мурожаат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, автомобил учун QR-кодли электрон ишончнома расмийлаштириш ўтган йили сентябрдан йўлга қўйилган эди. Бунда ундириладиган давлат божи – ишончнома 1 ойгача муддатга тузилганда 99 минг сўм, 6 ойгача муддатга тузилганда 495 минг, 3 йилгача муддатга тузилганда 990 минг сўмни ташкил этади.

Маълумот учун, 2019 йилдан бошлаб яқин қариндошларнинг автомобилини бошқариш учун ишончнома расмийлаштириш шарт эмас деб белгиланган. Бироқ, автомобилни бошқарувчи шахс яқин қариндош бўлган тақдирда ҳам у мажбурий суғурта полисида кўрсатилган бўлиши ёки суғурта автомобилни чекланмаган шахслар бошқаришини кўзда тутган ҳолда тузилиши зарур.

2023 йилги давлат дастурига асосан, йил охирига қадар my.gov.uz портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 370 дан 570 тага кўпайтирилиши керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электрон ишончномани масофадан бекор қилиш имкони яратилди
ePN