Жорий йилнинг 7 июнь куни Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг ота-оналари, оиласи ва фарзандлари ходим ишлаб турган ҳудуддаги бўлимга таклиф қилинди. Ташриф доирасида меҳмонлар ўз фарзанди, турмуш ўртоғи ишлаётган жой, унда яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишишди.
Сўнг ходимларнинг ота-онаси ва оиласи иштирокида йиғилиш ташкил қилиниб, унда ходимларнинг нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига сўзсиз риоя қилиш, хизмат вазифаларини профессионал даражада, масъулият, ташаббускорлик, садоқат ва холислик билан бажариш, мамлакат шаънини эъзозлаш, давлат сиёсатига содиқ бўлиш, халқимизнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг қасамёдига ва хизмат бурчига содиқ бўлиш ва Касб одобномасига кўрсатилган бошқа талабларга амал қилиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Шахсий хавфсизлик шўъбаси томонидан ходимлар масъулиятини янада ошириш, уларда фидойилик, ҳалоллик, касбга садоқат каби хислатларни ривожлантириш, аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида Бюро органларига нисбатан бўлган ишончни мустаҳкамлаш, Бюро ходимларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий риоя этиши ва ўз бурчига садоқатли бўлишини таъминлаш, “Бюро ходими” деган номга доғ туширадиган хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция, порахўрлик, таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир қилишининг олдини олишга ҳамда уларга кўмаклашаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган тадбирлар ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбир якунида ходимларни яна бир бор хўшёрликка ва огоҳликка чорланди.
С.Мухаметкулов
Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси
Шахсий хавфсизлик шўъбаси катта инспектори
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди