Халқимизда ажойиб нақл бор "Яхшидан боғ қолади" деган, лекин шу боғни барпо этган, яъни бунёдкор-қурувчи пулларини ололмай юрса-чи?
Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 11.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Тахтапул МФЙдан ундирувчи З.Рахимовнинг фойдасига жами 291 млн. 47 минг сўм харажатлар ундириш тўғрисидаги ижро иши бўлим иш юритувига 09.07.2020 йилда келиб тушган.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Белгиланган муддат ичида қарздор маҳалладан пулни ундириш осон кечмади, бироқ олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Закимовнинг тўғри ҳуқуқий тушунтириши орқали 19.05.2023 йилда қарздор Тахтапул МФЙ.дан 291 млн. 47 минг сўм қарздорлик ундирувчига тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди