Сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган, замонавий қиёфадаги савдо мажмуаларинин қад ростлаши барчани хурсанд этади. Бироқ, бу хурсандчилик ўзгалар қайғуси эвазига барпо этилмаслиги керак. Шунинг учун ҳам юртимизда “барчаси инсон қадри учун” тамойили асосида қонун ҳужжатлари ишлаб чиқиляптики, уларда инсон манфаатлари устувор аҳамият касб этмоқда.
Андижон шаҳридаги “Янги бозор деҳқон бозори”да жойлашган “Mustang grand lyuks” МЧЖга тегишли 8 та савдо дўкони “снос”га тушди. Сабаби, деҳқон бозорларини реконстукция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури бўйича “Янги бозор” деҳқон бозори ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилиб, дўконлар бузилган.
5 та савдо дўкони бўйича компенсация пулларини оломагач, судга мурожаат қилган тадбиркорнинг даъвоси қаноатлантирилди. Қарор ижроси Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимларига юклатилди.
Бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, тадбиркорга 1 млрд 199 млн. сўм пул компенсация тарзида ундириб берилди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда