Чилонзордаги цехда юз берган портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди

Чилонзордаги цехда юз берган портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, «Ҳудудгаз» ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар