19:33 / 14.06.2023
345

Тошкент вилояти ИИББда иккита минтақавий бўлинма раҳбарлари қўлга олинган

Тошкент вилояти ИИББда иккита минтақавий бўлинма раҳбарлари қўлга олинган

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент вилояти ички ишлар органларида фаолият юритувчи бир қанча мансабдор шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.

Тегишли қарорга мувофиқ, 2019 йил 20 июндан бошлаб Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқариш тизими эксперимент тариқасида жорий этилган, унга кўра, ички ишлар органлари куч ва воситаларини самаралироқ жойлаштириш мақсадида вилоят туман (шаҳар)лари тўртта минтақавий бошқариш ҳудудлари бўйича тақсимланган.

Аниқланишича, маркази Чирчиқ шаҳри деб белгиланган биринчи минтақавий ҳудуд раҳбари Бўстонлиқ туманида профилактика инспекторларига ажратилган хизмат уйини сохта ҳужжатлар орқали сотиб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тинтув чоғида унинг хизмат хонасидаги сейфдан 20 минг доллар нақд пул топилган. Kun.uz манбаси биринчи минтақавий ҳудуд раҳбарининг бошқа қилмишлари ҳам аниқлангани, айни пайтда ушбу мансабдор қамоққа олинганини маълум қилди.

Май ойининг сўнгги кунларида Тошкент вилояти ИИББ тизимидаги яна бир минтақа бошлиғи ҳам ҳибсга олинган. Бироқ у айнан нимада айбланаётгани маълум эмас.

Яна бир манбанинг таъкидлашича, 13 июн куни Олмалиқ шаҳар ИИБ раҳбарининг биринчи ўринбосарига ҳайдовчилик қилаётган шахс фуқародан 300 доллар олаётганда ушланган. Бу ишга яна кимлар аралашганига тергов давомида ойдинлик киритилиши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти ИИББда иккита минтақавий бўлинма раҳбарлари қўлга олинган
ePN