20:00 / 14.06.2023
148

Қашқадарёда фуқародан 1 200 доллар олган МИБ ходимлари ушланди

Қашқадарёда фуқародан 1 200 доллар олган МИБ ходимлари ушланди

Кўкдала ва Шаҳрисабз туман МИБ бўлимлари ходимлари четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш эвазига фуқародан 1200 доллар олган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 3 июн куни Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси, МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, МИБ Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочиси А.Д. ва у билан бирга бўлган Шаҳрисабз тумани бўлими давлат ижрочиси Ж.М. Шаҳрисабз шаҳри, “Боғибаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро У.Р.га аввалроқ унга нисбатан ўрнатилган тақиқини ечиб бериш эвазига олган 1 200 долларни қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда фуқародан 1 200 доллар олган МИБ ходимлари ушланди
ePN