date
views 237

“Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бошланади

“Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бошланади

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда “Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон” темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилишини айтди.

Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади”, — деди номзод.

Шавкат Мирзиёев шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланишини айтди.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”, – деди номзод андижонлик сайловчилар билан учрашувда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бошланади