13:30 / 15.06.2023
150

Тошкентдаги дорихоналарда қалбаки дори сотилаётгани маълум бўлди

Тошкентдаги дорихоналарда қалбаки дори сотилаётгани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги дорихоналарда қалбаки дори воситаси сотилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Туляганова хабар берди.

Айтилишича, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан ўтказилган экспертиза натижалари юзасидан хат келиб тушган.

Экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган ‘Нейромидин’ (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО ‘Olaynfarm’) қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланган. Ушбу дори воситасининг муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниши бўйича тегишли кўрсатма берилди”, — дейди Севара Туляганова.

Агентлик масъуллари тадбиркорларга мурожаат қилиб, амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш ҳолати деб баҳоланишини, бу лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлишини эслатган.

Сизлардан ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чораларини кўришингизни сўраймиз”, — дейди агентлик масъули тадбиркорларга мурожаат йўллар экан.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги дорихоналарда қалбаки дори сотилаётгани маълум бўлди
ePN