09:25 / 16.06.2023
128

Электр энергияси узилиши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?

Электр энергияси узилиши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фуқароларни таъмирлаш туфайли узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши керак.

Қонунчиликка кўра, электр энергияси истеъмолчилари электр энергияси тўлиқ ҳажмда ва давлат стандарти даражасида етказиб берилмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Бунинг учун истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи давлат органларига ёки тумандаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш лозим.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши лозим.

Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот берилиши шарт.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр энергияси узилиши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?
ePN