date
views 144

Алимент – бу собиқ турмуш ўртоғингиз учун эмас, балки фарзандларингиз учун

Алимент – бу собиқ турмуш ўртоғингиз учун эмас, балки фарзандларингиз учун
Катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган оила вакиллари "Бахтли бўламан”, деган яхши ният билан бир ёстиққа бош қўяди. Афсуски, ишончсизлик билан қурилган айрим оилалар ўзларининг бахт манзилига етиб боролмай, ўзаро келишмовчилик бир-бирини тушунмаслик оқибатида ярим йўлда қолиб кетади.
Атрофимизда оилавий ажримларнинг кўпайганлигидан кўпроқ хали ўзлигини англаб етмаган ота-она меҳрига зор мурғак қалб эгалари азият чекади.
Энг ачинарлиси фарзандларининг тақдирига бефарқ айрим ота-оналар ҳаттоки суд қарори бўлсада алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётганлар ҳам йўқ эмас.
Куни кеча Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими биносида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнларида айнан ўзи дунёга келтирган фарзандларининг таъминотидан бўйин товлаган 4 нафар оталарнинг иши кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилинди.
Очиқ суд мажлисида туманда яшовчи Зайнура Ражабова турмушидан ажралиб, бир нафар вояга етмаган ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялаб келаётганлигини ва собиқ турмуш ўртоғи боласини холидан ҳам хабар олмаслигини такидлаб алимент пулини ундириб беришларини сўради. Шундан сўнг, масъулятсиз отанинг ҳам сўзлари тингланиб, турли хил баҳона-важлар билан алимент тўлашдан бош тортгани учун 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.
Сайёр суд мажлисига таклиф этилган яна бир қарздор ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жами 28 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлаб бериши лозим эди. Қарздор ота турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб 100 миллион сўм  алимент пулини суд жараёнида тўлиқ тўлаб берди ва жазодан озод қилинди.
Хулоса қилиб айтганда вояга етмаган фарзандлар учун алимент тўловларидан бош тортишдан аввал барча ижобий ва салбий жиҳатларни ўйлаб кўринг. Унутманг, бу ота ёки онанинг эмас, балки боланинг ҳаққидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент – бу собиқ турмуш ўртоғингиз учун эмас, балки фарзандларингиз учун