date
views 216

Фуқародан 28 миллион сўмдан ортиқ қарз битта қўнғироқ орқали ундирилди

Фуқародан 28 миллион сўмдан ортиқ қарз битта қўнғироқ орқали ундирилди
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг июнь ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 2712 нафар қарздордан 1,1 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 24 май 2023 йилдаги Х.Тожиевдан Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси фойдасига 28,5 миллион солиқлар  ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Т.Х. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.
 
Дилсўз Расулова 
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 
бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқародан 28 миллион сўмдан ортиқ қарз битта қўнғироқ орқали ундирилди