00:16 / 19.06.2023
117

Шавкат Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари билан бир қанча масалаларни муҳокама қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари Эрон заминида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Дўстона суҳбатда томонлар икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида режалаштирилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Истиқболли қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Савдо, инновациялар ва юқори технологиялар, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва коммуникациялар, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Учрашув самимий ва ишончли муҳитда, конструктив мулоқот руҳида ўтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари билан бир қанча масалаларни муҳокама қилди