Халқ манфаатини ўйлаш, унинг дарди билан яшаш мамлакат тараққиётини таъминлашнинг муҳим воситаси. Бу борада аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувлар ва улардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Фуқаронинг мурожаат ортидаги ташвишини чуқур ўрганиш, ечимини топиш Бюро органларига халқнинг ишончини ҳам белгилайди.
Хусусан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Бюрога келиб тушаётган мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил қилиниб, уларни камайтириш мақсадида зарурий чоралар кўриб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида кўриб чиқилган 3523 та мурожаатларнинг 3131 таси ҳал этилди, шундан 2010 таси ёки 65 фоизи қаноатлантирилди.
Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида 3 млрд. 439 млн. сўм маблағлар ундирилиб, 2010 нафар шахсларнинг ҳуқуқи тикланиши таъминланди.
Мисол учун, Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Э.Кенжаевнинг фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Л.У.С” МЧЖдан қарз пулларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаатини ўрганиш давомида қарздордан 43 млн. сўм қарздорлик ундирилишига эришилган.
Бундан ташқари, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни жойида кўриб чиқиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулларда 965 нафар аҳолининг мурожаатлари ҳал этилган.
Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Зеро, хар бир мурожаат ортида бир инсон тақдири ётганлигини унутмаслик лозим.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди