
Корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ишлашдан биринчи мақсади иқтисодий жиҳатдан нафланиши, яъни иш ҳақи олиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.
Бироқ, айрим корхона раҳбарлари ходимларни ишлатиб, уларнинг иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради. Ваҳоланки, мазкур иш ҳақига рўзғорини тебратаётган ишчилар таъминоти аслида биринчи ўринда туриши лозим.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 12 нафар фуқароларининг “ЖТТХ” корхонасидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 107 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Олинган сўровлар натижасига кўра корхонага тегишли «GAZ 330232 240» русумли транспорт воситаси хатланиб, электрон-онлайн аукционларида 155 миллионга сотилди.
Сотувдан тушган пулдан биринчи навбатда корхона ишчиларнинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди. Ортган пулдан корхонанинг ижро ҳужжатлари бўйича бошқа қарздорликлари ундирилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар