09:25 / 20.06.2023
71

Самарқанд ва Андижонда ер майдонлари ноқонуний сотилишининг олди олинди

Самарқанд ва Андижонда ер майдонлари ноқонуний сотилишининг олди олинди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тойлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ф.П. “Х.С.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини фуқаро Ғ.А.га фирибгарлик йўли билан 75 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “М-а.” МЧЖ бригадири Т.Ғ. фуқаро Х.А.га МЧЖнинг 3 гектар ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига боғдорчилик фаолияти учун расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд ва Андижонда ер майдонлари ноқонуний сотилишининг олди олинди
ePN