
Тармоқда прокурорнинг маҳалла раисларини сўккани аудиоси тарқалди. Унда солиқ тушумларини бажармаган маҳалла раислари куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилинганини эшитиш мумкин. Аудио катта эҳтимол билан 31 май куни ўтказилган йиғилишда ёзиб олинган.
Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.
20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, дейилади баёнотда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.