08:42 / 21.06.2023
120

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланади

Фото: Senat.uz

Жорий йилнинг 20 июнь куни Сенат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Мажлисда Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 22 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидан.

“Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон ҳукумати билан Покистон ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.

Ялпи мажлисда музей ашёлари ва коллексияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланади
ePN