09:00 / 22.06.2023
322

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

21-асрнинг қолган қисмида, Ўзбекистон олдида, ўта жиддий чақириқлар туради. Давлатнинг, миллатнинг мустақиллигини сақлаб қолиш масаласи – ўткирлашиб боради. Ўзбекистон, Марказий Осиё – иккита гигант авторитар ва рақамли тоталитар давлатлар ҳисобланмиш Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси томонидан очиқча ва оҳиста назоратига ўлжа бўлаверади.

Бу икки давлат Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда, демократия ўрнатилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлаверади. Чунки минтақада демократия бўлиши билан марказлашган авторитаризм ишдан чиқади. Марказлашган ҳокимият билан халқни бошқариш, жиловлаб туриш имконсиз бўлади. Халқларнинг туркий ва диний ўзликлари эркинлашади, ҳокимиятга таъсир қила бошлайди.

Шунинг учун минтақада бу икки давлат бор имконияти билан, бундан кейин демократия билан тизимли кураша бошлайди. Агар минтақа ҳокимиятлари демократияга реал қадамлар қўймаса, ушбу икки давлат, яқин ўн йилликларда, рақамли авторитаризмни шакллантиришда бор кучини ишга солади. Ва янги реал воқелик яратишади. Асрнинг иккинчи ярмига бориб, биз ҳам худди уйғурлар каби тутқинда бўламиз.

Формал мустақил бўламиз, лекин ҳокимиятларимиз Москва ва Пекиннинг измида бўлиб, миллий ва диний ўзлик билан, сиёсий фаоллик билан курашишни давлат сиёсатининг асосий вазифаси қилиб олишган бўлади. Ўзбеклар ўзбеклар билан курашади. Давлат халқ билан курашади. Халқни Россия ва Хитойга бўйсундириш – давлатнинг асосий иши бўлиб қолади.

Камолиддин Раббимов,

сиёсатшунос

Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!
ePN