14:15 / 25.06.2023
144

Тошкент вилоятида ариқда оқиб кетаётган 2 ёшли қизча қутқариб қолинди (видео)

Тошкент вилоятида ариқда оқиб кетаётган 2 ёшли қизча қутқариб қолинди (видео)

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 18 июнь куни соат 19:05 атрофида содир бўлган. Қибрай тумани “Хўжақўрғон” маҳалласидан оқиб ўтувчи Оқтепа каналига қўшилувчи Зоғариқда 2 ёшли қиз М.А. оқиб кетаётганида уни 18 ёшли йигит Й.Т. қутқариб қолган.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1672881125142802433?s=20]
"Ариққа қараб кетаётгандим, қизни кўриб, зудлик билан сувга тушиб, уни олиб чиқдим. Орқасини ўгириб, белини ишқаладим ва ичидаги сувини чиқариб ташладим. Шундан сўнг, қизни шифохонага олиб бордик", — дейди қизалоқни қутқариб қолган йигит.

Отасининг сўзларига кўра, у уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган. “Қарасам, қизим йўқ. Ариқ бўйига югуриб бориб, кўрсам бетон ҳўл экан. Шунда ариққа тушиб кетганини тушундим. Етиб келгунимча, қўшни бола қутқариб қолибди. Раҳмат шу маҳалладагиларга. Шифохонага олиб бориб, икки соатлик шифокор кўригидан сўнг қизим ўйнаб-кулиб чиқиб келди”, — деган у.

Фото: Қибрай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қизчани қутқарган йигитга туман ФВБ ходимлари томонидан ташаккурнома ва совға топширилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ариқда оқиб кетаётган 2 ёшли қизча қутқариб қолинди (видео)
ePN