date
views 246

«Каримовлар иши»: суд номаълум муддатга қолдирилди

«Каримовлар иши»: суд номаълум муддатга қолдирилди

Фото: Коллаж: Kun.uz

Бугун, 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан кўриб чиқилиши керак бўлган фуқаролик иши номаълум муддатга қолдирилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, суд жавобгар тараф (Татяна Каримова) расмий вакилининг аризасига кўра, номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, томонлар суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. ФИБ Яккасарой туманлараро суди расмийлари бугунги суд жараёнига иккала тараф ҳам келмаганини билдирди.

Суд ишида даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов бўлиб, у ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо юзасидан мамлакатнинг собиқ 1-рақамли хоними Татяна Каримовага нисбатан судда даъво қўзғаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Каримовлар иши»: суд номаълум муддатга қолдирилди