
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилишларни бузилишига айрим фуқароларнинг бу борада ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги ёки бирор бир қурилиш қилиш ёки ерни сотиб олиб, уни ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги ҳуқуқий билимга эга эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 19.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан фуқаро А.Юлдашев томонидан Жиззах шаҳар Сайхан маҳалласида ноқонуний қурилган биноси жавобгар ҳисобидан буздириш белгиланган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга Жиззах шаҳар Сайхон маҳалласида ноқонуний қурилган биноси жавобгар ҳисобидан буздириш юзасидан огоҳлантирилган.
Ижро ҳужжатининг ижросини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тўғри тушунган фуқаро А.Юлдашев ҳисобидан мазкур бино холислар иштирокида бузиб ташланди.
Агар тегишли ташкилотларнинг хулосаларига асосан, ҳужжатларни расмийлаштириб қурилганида, А.Юлдашевга ортиқча ҳаракат бўлмаган ва меҳнат қилиб қурган биносидан айрилмаган бўлар эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар